Уч талоқнинг жаримаси

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушУч талоқнинг жаримаси
Bobur сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир одам хотинига уч талоқ қўйиб кeйин ярашиш учун кимлар биландур гаплашса, хотини бошқа никоҳ кўрмасдан туриб қандайдир жарима тўлаб ҳалоллаш мумкунлигини айтибди. Мeн бу ҳақида билмас эканман. Шариатимизда уч талоқдан сўнг аёл киши эрига қайта ҳалол бўлишининг бошқа никоҳ кўрмасдан ҳам қандайдур чоралари борми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томоннинг гувоҳлигида кўрилади. Агар масала кўрилганида яшаш шаръан жоиз ўринлари бўлса, ҳужжатлар билан тушунтирилиб айтилади. Ким бўлса ҳам “жарима тўласа никоҳланса бўлар экан” деб гап тарқатса ишониб кетавериш керакмас. Валлоҳу аълам!