Ширк келтиргандек гуноҳмасми?

СаволларМавзу: Турли саволларШирк келтиргандек гуноҳмасми?
Dilmurod Salimov сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Агарда баъзи бир фантастик ёки сeҳр-жоду ҳақидаги киноларни кўрса ширк кeлтирган, гуноҳкор бўлмайдими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ширк келтирган бўлмайди, лекин вақтини беҳудага сарфлагани учун гуноҳкор бўлади.

عَنْ عَلِيِّ بْنِ حُسَيْنٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّ مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ الْمَرْءِ تَرْكَهُ مَا لَا يَعْنِيهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ

Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломининг ҳуснидандир», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зеҳн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари беҳуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Беҳуда нарсалардан четда бўлган киши фақат фойдали иш билан машғул бўлишини яхши англаб етишимиз лозим. Бинобарин, ҳар доим бефойда ишлардан ўзимизни четда тутишимиз керак бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Шунга мувофиқ беҳуда ишлар ва бемаъни ҳаракатлардан тийилиш мўминнинг ахлоқи ҳисобланади. Валлоҳу аълам!