Тушунтириб берсангизлар

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушТушунтириб берсангизлар
Imronjon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Термизий ривоят қилган ушбу ҳадисда уч нарса куфр иш ҳисобланмоқда. 1-Ҳайз кўриб турган аёлга жинсий яқинлик қилиш. 2-Аёл кишига орқасидан яқинлик қилиш. 3-Фолбинга бориб унинг гапини тасдиқлаш. Саволим қуйдагича, “Аёлларингиз экинзори,  қайси тарафдан яқинлик қилсангиз бўлаверади, фақат экинзорига” деб ўқиган эдим. Шуни тушинтириб берсангизлар. Олдинда катта раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “экинзор”ни аёлнинг олд тарафи деб шарҳ қилганлар. Ҳадисда қайтарилган ишларни бўлаверади деб қилган одам ҳаромни ҳалол санаган ҳисобланади. Бу эса эътиқод жиҳатидан куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!