Ҳажга бормаган кишиларга қурбонлик нима?

СаволларМавзу: Турли саволларҲажга бормаган кишиларга қурбонлик нима?
Aziz сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Излаш хизматидан саволимга жавоб топа олмадим, узур. Қурбон ҳайити кунлари Ҳаж сафарида бўлмаган мусулмонларга қурбонлик қилиш фарзми, вожибми, суннатми ёки ихтиёрийми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳолатига қарайди, агар нисоб эгаси бўлса зиммасига вожиб бўлади. Нисоб эгаси бўлмаса вожиб эмас.
Нисоб уч хил бўлади.
1. Закот бериш вожиб бўлиши учун нисоб;
2. Закот олмаслик учун белгиланадиган нисоб.
3. Тиланишни ҳаром қиладиган нисоб.
Биринчи нисобни белгилашда ҳожати аслийдан ташқари номий (ўсиб турувчи) моллари ҳисобланади. Масалан: тилло, кумуш, нақд пуллар, тижорат моллари ва закоти берилиши шариатда белгиланган чорва ҳайвонлари.
Иккинчи нисобни белгилашда эса, ҳам номий, ҳам номий бўлмаган молларни ҳисоб қилинади. Ўсиб турувчилари юқоридагилардан маълум. Номий бўлмаганлари эса, тижорат мақсадида бўлмай ўғиллар учун сотиб олинган қуруқ ерлар, (ўзи ўтирган уйининг ёнидаги хоналардан ташқари) ижарага берилмай бўш турган уйлар, ўғил-қизга бериш мақсадида олиб қўйилиб, уларга мулк қилиб берилмаган сеп-сидириғлар(агар уларга мулк қилиб берилган бўлса, олган ўғил қизларнинг нисобига ҳисоб қилинади), ҳеч вақт истеъмол қилинмайдиган сувенир ва идишлар, телевизор ҳам ҳожати аслийдан ташқари мол ҳисобланади. Бу нарсалар гарчи закот беришда ҳисобга олинмасада, закот олишда ҳисобга олинади. Кимнинг ҳожати аслийсидан ташқари юқорида зикр қилинган нарсалари бор бўлиб, закот нисобига етса, ундай кишиларга закот олиш жоиз эмас. Лекин, зиммасига қурбонлик қилиш, ҳамда фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Биринчи нисобни билиш, закот берувчилар учун зарур. Иккинчи нисобни билиш эса, ҳам берувчи(ўз ўрнига бериши учун), ҳам олувчи учун зарурдир. Чунки бу нисобга ҳам кўп ҳукмлар тааллуқлидир. Масалан, садақаи фитр бериш ва қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Садақа олмаслик (ҳадя бўлса жоиз), назр қилинган гўштни емаслик, назр қилинган нарсаларни олмаслик керак бўлади.
Учинчи нисоб бир кунлик егулиги бўлатуриб, тиланчилик қилиши ҳаром бўлган нисобдир. (Умдатул фиқҳ). Валлоҳу аълам!