Дуода саловат ўқиш

СаволларМавзу: Сийрат ва ТарихДуода саловат ўқиш
Abdurohman сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Агар мен дуо қилаётганда фақат саловат айтсам яъни 5 махал намоздан кейин дуо қилаятганда саловат ўқисам, кечкурун тахажжуд намозини ўқиб хам дуода фақат саловат айтсам, ҳатто саждада дуо қилсам ҳам саловат айтсам хуллас дуода сўраш керак бўлган нарсалар ўрнига мен саловат айтсам, бидъат ва шариатга хилоф қилиб ва ғулув кетиб қўймайманми? Шундай қилсам бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда нима ўқишни айтган бўлсалар ўшаларни ўша жойларда ўқинг. Ўзингиз тарафингиздан бидъат ихтиро қилманг. Валлоҳу аълам!