Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номозни овоз чиқариб ўқиш

09:15 / 22.08.2017 | Mirabbos | 4400

Ассалому алайкум! Мeн уйда номоз ўқиётганда овозимни чиқариб ўқийман. Шу тўғрими? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттиришдир. Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни «овоз чиқариб қироат қилиш» деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитадиган даражада овоз чиқиши лозим экан. Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир. Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади. Оғзини юмиб, хаёлида қироат қилиш умуман қироат эмас. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat