Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васвасами?

09:19 / 22.08.2017 | Muhriddin | 3732

Ассалому алайкум! Устоз умрингиз узоқ бўлсин ва илмингизни Алийм зот Аллоҳ таоло янада зиёда қилсин. Ўтганда савол-жавобларни ўқиб чиқаётиб жавобингизнинг бирида “Баъзи олимлар ҳам ақлий зўриқишларга учраган” деб айтингиз. Ақлий зўриқиш деган гапингизга тушунмадим. Бу нимани англатади?
2. Мен масжидга яқин жойда ишлайман, тушликда уйда овқатланиб ва пешинни ўқиб ишга келаман, пешинда олган тахоратим кун қисқа пайтларида бемалол етади аммо хозир асргача етмайди, кўпинча Аср намозини ўқишга масжидга бораман. Баъзи пайтларда истинжо қилишга илиқ сув бўлмайди, совуқ сувда истинжо қилгим келмайди. Ўзимга зулм қилишдан қўрқаман, лекин иложи йўқлигидан истинжо қиламан. Шу ишим дурустми?
3. Навбатдаги саволим инсон дунёдан ўтганида руҳи қаерда бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Инсоннинг тоқати чегаралангандир. Ҳадис истилоҳида ақлнинг зўрайишини “ихтилотул ақл” дейишган. Яъни ҳадисларни зикр қилишда чалкаштириб юборишга йўл қўйиш. Бу ҳолатга тушган уламоларнинг айтган ҳадислари эътиборга олинмайди. 2). Бўлади. 3). Бу саволга аввал жавоб берилган. "Излаш хизмати"дан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat