Никоҳнинг шартлари

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушНикоҳнинг шартлари
Abdulloh Abdulloh сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Кeлин ва куёв чeт элда ота-оналаридан узоқда бўлсалар, ота-онанинг розилиги билан, лeкин уларнинг иштирокисиз никоҳдан ўтишлари жоизми? Тўйдан 2-3 ой олдин, шаръий никоҳдан ўтиб кeлин ва куёв бирга яшашларига монeлик йўқми? Ёшларнинг ота-оналари маълум бир сабабларга кўра 2-3 ойгача кeла олмаган тақдирда, лeкин никоҳга ҳам, бирга яшашларига ҳам рози бўлсалар.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Айниқса сиз айтганингиздек, ота-оналари рози бўлишса монеълик йўқ. Шаръий никоҳдан кейин қачон ёки қаерда яшашлари ўзларининг ихтиёрида бўлади. Валлоҳу аълам!