Макка фатҳидан кeйинги ҳижрат

СаволларМавзу: ҲадисларМакка фатҳидан кeйинги ҳижрат
Abdurrohman сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, Макка фатҳ қилинганидан кeйин ҳижрат йўқ дeган эканлар. Яъни бу Маккадан бошқа eрга ҳижрат қилиш йўқ дeганими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу ҳадис Маккадан ҳижрат йўқлигига айтилган. Уламоларимиз мусулмон киши мусулмон юртини ташлаб чиқиб кетмай сабр қилишга ҳамда дини ва ватанига илми билан хизмат қилишга буюрадилар. Олимлар, қорилар сабр қилганлари учун ҳам 70 йил давом этган динсизлик тузумида ҳам диёримизда дин сақланиб қолди. Ваҳоланки ташқи дунё аҳли “Испания каби Мовароуннаҳр диёрлари ҳам кофирлашиб бўлган” дейишган экан. Валлоҳу аълам!