Ипак қўшилган кийим

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромИпак қўшилган кийим
Osman сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматлик узтослар сизларга бир савол билан мурожжад қилябман мeн дўкондан бир футболга олдим у футболкада 50% ипок ва 50% пахта бор экан у футболгани кийсам бўладими? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Кўп қисми ипак бўлган кийимларни кийиш эркак кишига жоиз эмас. Ҳаром ҳисобланади. Фуқаҳоларимиз ярми ипак ярми бошқа бўлсачи деган саволга :
Эркак киши арқоғи ибрисимдан (ипакдан), кўндаланги бошқа нарсадан бўлганни кийса бўлади.
Бунинг далили қуйидаги ривоятдан олинган:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ إِنَّمَا نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الثَّوْبِ الْمُصْمَتِ مِنَ الْحَرِيرِ، فَأَمَّا الْعَلَمُ مِنَ الْحَرِيرِ، وَسُدَى الثَّوْبِ، فَلَا بَأْسَ بِهِ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соф ипакдан бўлган кийимдан қайтарганлар, холос. Аммо белги учун ёки узун арқоқ учун ипак ишлатилган бўлса, ҳеч гап эмас».
Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.
Бу ривоятдан эса кийимлик мато тўқиш пайтида узун тарафига ишлатиладиган арқоқнинг баъзиси ипакдан қилинса жоизлиги келиб чиқмоқда. Чунки бунда ишлатиладиган ипакнинг миқдори жуда ҳам оз бўлади. Аммо кўндалангига ишлатиб бўлмайди, чунки у ҳолда ипак кўпайиб кетади. («Кифоя» китобидан).

Сиз айтган кийимларнинг эни ҳам бўйи ҳам ипак аралашган ипдан бўлгани учун жоиз эмас. Валлоҳу аълам!