Ҳадиснинг шарҳи

СаволларМавзу: ҲадисларҲадиснинг шарҳи
Husan сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳга яқинларингиз овқатни кам еб бадани енгил (ориқ) бўлганларингиздир. Дайламийнинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривояти. Ҳадис саҳиқми? Ҳадисдан мурод ориқ бўлиш семизликдан афзалми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳадисларда “қовий(иймоний ҳамда жисмоний бақувват) мўмин заиф(иймоний ҳамда жисмоний заиф) мўминдан афзалдир” дейилган. Сиз келтирган ҳадисда қоматини тутиб турадиган егуликдан ортиғини еб, уни сингдириш учун яна еювчилар ҳамда еганларининг қувватини ибодатга сарфламайдиганлар ирода қилинган. Яъни яшаш учун эмас балки ейиш учун яшовчлар ирода қилинган. Валлоҳу аълам!