ГРЕН КАРД олишнинг яна бир услуби

СаволларМавзу: АқийдаГРЕН КАРД олишнинг яна бир услуби
ABDUGANI сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, олиб борилаётган ишингизда Аллоҳ ёрдамчи бўлсин. Аввалам бор бу саволимни барчага ибрат бўлсин деб ва бу саволи жавобини ўзга юртларда юриб билмай ўзига-ўзи мумкин деб ўйлаб юрган юрдошларимизга билдириб қўйиш ниятида сизларга ёзвомман. Амакимни ўғли Америкада ишлаб қайтиб келди ва бир ходисани гапириб берди. У ердаги бир мусулмон биродаримиз ГРЕН КАРД(ишлаш учун рухсат) олиш учун бир йўлини борлигини айтиб берибди. Яъни ўз динидан воз кечиб бошқа динга ўтса ҳам берилар экан. Бу мумкин эмас деб айтсалар, мен ичимдан қабул килмайман фақат грен кард олиш учун қабул килгандай бўламан, лекин қабул қилмайман деб айтибди. Ҳурматли Устозлар шу масалада ўз маслахатларингизни билдарсангиз шояд Америкада юрган юрдошларимиз бу жавобдан хулоса чиқаришиб олишса. Олдиндан  раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Грин карт олиш учун бошқа динга агарчи номига ўтиш бўлса ҳам куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!