Эҳтикор ва ақиқа ҳақида савол

СаволларМавзу: Турли саволларЭҳтикор ва ақиқа ҳақида савол
АБУ ДАХ ДАХ сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Мисол мен Тошкендан 1кг мошни 10 сўмдан олиб 2-3 ой уйда сақлаб нарх кўтарилганда Фарғонага олиб келиб 15 сўмдан сотсам эҳтикор бўладими?
2). Ўзимни томорқамдан ловия етиштириб уйимда 2-3 ой сақлаб нарх кўтарилганда сотсам бу ҳам эҳтикор бўладими?
3). Ақиқа қилганда гўшти ва думбаси ортиб қолса сотиш жоизми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Мош одамларнинг кунлик эҳтиёж маҳсулоти ҳисобланиб, сиз ва сиз кабилар сотишга сақлаб қўйганлиги учун нарх қимматласа эҳтикорга киради.
2). Эҳтикор бўлмайди.
3). Асло жоиз эмас. Мабодо сотилган бўлса пулини фақир ва мискинларга садақа қилиш вожиб. Валлоҳу аълам!