Каналда ўқилган ҳадис

СаволларМавзу: ҲадисларКаналда ўқилган ҳадис
Muhammadsolih сўради 3 ой аввал

Асалому алайкум! Мeн яқинда бир каналда бир ҳадисга кўзим тушди. Унда инсон биродарини бир ишда айбласа ўзи ҳам шу ишни қилмагунча ўлмайди дeйилган. Бу ҳадис тўғрими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Тўғри.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ عَيَّرَ أَخَاهُ بِذَنْبٍ لَمْ يَمُتْ حَتَّى يَعْمَلَهُ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биродарини бир гуноҳда айбласа, ўзи ўша (иш)ни қилмай туриб ўлмайди», дедилар».
Шарҳ: Бировларнинг айбини беҳуда равишда, ғийбат тариқасида гапириш ўз эгасининг бошига кулфат келтиради. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!