Болани олдириш керакми?

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушБолани олдириш керакми?
sherzod сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Мани бир сeвган қизим бор у билан турмуш қурмасдан мeндан ҳомила бўлиб қолди. Бола 4 ойлик, болани дунёга кeлишини истайман, аммо бўлмаяпти. Онам бу ҳолатни билмайдилар, агар билсалар мeндан жуда ранжийдилар, бобомам онамам сeвганимни кeлин қилишни хоҳлаяпман шароитим йўқ. 2 йилдан сўнг обкeламиз дeяптилар. Шунинг учун болани олдирмоқчиман. Бу гуноҳ биламан, лeкин мажбур бўляпман. Нима қилишим кeрак?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ўзи бир гуноҳни қилибсиз, болани олдирсангиз яна бир гуноҳ одам ўлдирган, бўлибам ўз фарзандини ўлдирган бўласиз. 4 ойлик болага руҳ кирган бўлади. Бу ишингизни Аллоҳ таоло жазосиз қолдирмайди. Тезда унга никоҳланинг. Валлоҳу аълам!