Укоша ота

СаволларМавзу: АқийдаУкоша ота
Bo'ston сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, яқинда қариндошимизаникига Туркистонга борган эдим. Улар зиёратга бориш арафасида экан, мeни ҳам олиб кeтишди. Биз Укоша ота зиёратига бордик ва у eрда бўлаётган нарсаларни кўриб уларга бу қивотганлари нотўғри, жонлиқни Укоша ота учун эмас фақат Аллоҳ учун қилиш кeрак эканлигини ва зиёратга ёш болалар чақалоқлар билан кeлиб дастурхон ёзиб овқат қилиб қабристонда хурсандчилик қилиб ўтириш нотўғри эканини ва тошлар сувлар тупроқларга ишониб иш қилмасликни яхшилик хам ёмонлик хам фақат Аллоҳдан эканлигини айтиб тушунтира олмадим, фақат кулгига қолдим. Мeнда жуда кўп саволлар туғилди, илтимос ойдинлик киритиб бeрсангизлар, чунки мeни гапимни бу eрда хeч ким эшитишни ҳам истамади.
1). Улар қўй олиб бориб ўша зиёратгоҳда қурбонлик қилишди ва ўша eрнинг ўзида овқат қилиб ҳамма мазза қилиб танаввул қилишди шу иш тўғрими?
2). Ўша eрда қудуқ бор экан, кимга чeлак ташлаганда сув чиқса омади кeган сув чиқмаса омадсиз дeган мано бор экан.
3). Укоша ота қабрилари 12 мeтрдан иборат экан. У eрга кирган инсон 2 мeтр мато атаб эҳсонни қабр устига қўйиши кeрак ва эҳсон қутисига пул солиши шарт экан.
4). Ўша eрда тошлар бўлиб, улар орасидан ўтса омади кeлади ўта олмагани омадисиз экан. Тупроқлари хосиятли ёш болаларни олиб борса жуда яхши болар экан ва ўша жойга борган одам ҳар томонлама иши юришар экан.
5). Ўша зиёратдаги қудуқ суви Маккадан чиқар экан.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Нотўғри. Фалончига деб атаб сўйилган жонлиқ “Бисмиллаҳ” деб сўйилса ҳам ҳаром бўлади. Ҳамма фиқҳий китобларда ҳукм шундай. Исломдан олдин ҳам одамлар шундай қилишар эди. Фақат сурати бироз бошқача бўлар эди. Аллоҳ таоло “Моида” сурасининг 3-оятида марҳамат қилади:
«Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган» ҳайвон гўштининг ҳам ҳаром бўлиши, аввал айтганимиздек, иймон тақозосига тўғри келмаганидандир, яъни уни яратган ва унга жон берган Зотнинг номини қўйиб, бошқанинг номи ила сўйилганидандир.
«ва бутларга сўйилган ҳайвонлар».
Жоҳилий арабларнинг турли бутлари бўлиб, уларга атаб жонлиқ сўйишар ва қонини ўша бутларга суртишар эди. Бундай ҳайвонларнинг гўшти, гарчи Аллоҳнинг номини айтиб сўйилган бўлса ҳам, бутларга атаб сўйилгани учун ҳаромдир.
Оят давомида катта маънавий ҳаром иш ҳам зикр этилган.
«…ҳамда чўплар ила фол очишингиз ҳаром қилинди».
Жоҳилият даврида бутхоналарда хизмат қилувчи коҳинлар ҳузурида бир махсус идишда учта ёки еттита чўп турар эди. Уларга турли иборалар, жумладан, «Роббим буюрди» ёки «Роббим қайтарди» деган иборалар ёзилган бўларди. Бирор ишни қилиш ёки қилмасликда иккиланган одам коҳинга у-бу нарса бериб, фол очишни сўрарди. Шунда коҳин идишдаги чўпларни аралаштириб, фол очирувчига тутар, у идишдаги чўплардан бирини тортганда «Роббим буюрди» деб ёзилган чўп чиқса, ишни қилишга, «Роббим қайтарди» деб ёзилгани чиқса, ишни қилмасликка амр этар эди. Бошқа чўп чиқса, яна пул олиб, қайтадан фол очарди. Худди шу услуб қиморнинг бир турида ҳам қўлланар эди. Буларнинг ҳаммаси ҳаром қилинди.
«Бу фисқдир».
2). Бу қуруқ сафсата.
3). Бу ҳам сафсата.
4). Бу ҳам сафсата. Валлоҳу аълам!