Иброҳим алайҳиссалом фарзандлари

СаволларМавзу: Қуръони КаримИброҳим алайҳиссалом фарзандлари
Islom сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Марям сураси 49-оятда “Бас, қачонки (Иброҳим)  улардан ва Улар Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутлардан чeтлангач, Биз унга (фарзандлари) Исҳоқ ва Яқубни ҳадия этдик ва барчаларини  пайғамбар қилдик” дейилган. Бунда айтилишича Иброҳим алайҳиссалом фарзанлари Исҳоқ ва Яқуб бўлган. “Ибраҳим” сурасининг 39-оятида “Кeксалик пайтимда мeнга Исмоил ва Исҳоқни ато қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин” дейилган. Бунинг сабаби нима?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Иброҳим алайҳиссаломнинг икки фарзандлари бўлган, Исмоил ва Исҳоқ алайҳимассаломлар. Яъқуб алайҳиссалом неваралари яъни Исҳоқ алайҳиссаломнинг фарзандлари бўлган.
Бобо набирасини ҳам ўғлим дейиши арабларнинг урфида ҳам бор. Валлоҳу аълам!