Қарздорлик муносабати

СаволларМавзу: Турли саволларҚарздорлик муносабати
Даврон сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Менинг танишим бундан 3-4 йил олдин 18 миллион сўм қарз берган эди. У пайтда доллар курси 3000 атрофида бўлган. Ўтган 2016-йилда берган ўша қарзини сўради ва сўмда берган пулини ўша махалдаги доллар курсига тўғирлаб 6000 доллар қарзни бўйнимга илиб қўйди. Ҳозирги кунда доллар курси 8000лигини ҳисобга олсак, мен 18 миллион сўм олиб, 48 миллион пул қайтаряпман. Шу нарса шаръий томондан тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Берган қарзини долларга қиёслаши тўғри эмас. Аммо ўша вақтдаги тиллонинг нархига қиёслаши мумкин. Валлоҳу аълам!

Қуйидаги линкдаги мақолани ўқинг.

http://fiqh.uz/maqola/237