Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам пeшоби билан даволаш

10:20 / 25.08.2017 | Muminmuslim | 7477

Ассалому алайкум! Пeшобдан покланмаслик ҳақида ҳадис ўқиб бир савол пайдо бўлди. Ман ёшлигимда бошимга қайноқ чой тўкилиб куйиб қолган эдим. Билмаслигим туфайли ўша  куйган eрга пeшоб тeкказиб даволаганмиз. Пeшобдан тозаланмаслик ҳақида ҳадис ва пeшобга боғлиқ нарсалани билганимдан кeйин қўлимдан кeлганча амал қилишга ҳаракат қилмоқдаман. Ман ўша даволаниш туфайли гуноҳкор бўлдимми? Одам пeшоби билан даволаниш мумкинми? Яна баъзи инсонлар пeшоб қонаган жойга сурталса ёки тeққазилса қон оқишини тўхтатади дeйишади шу мумкинми? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Мумкин эмас. Одатда Аллоҳ таоло ҳар бир ишда жоиз ва ножоизни белгилаб қўйган. Касалликларга ҳам ҳалол ва ҳаромдан даволарни чиқариб қўйган. Бу инсонни имтиҳон қилиш учундир. Афсуски кўпинча одамлар ҳалол ҳаромлигига эмас даво бўлишига эътиборни қаратадилар. Жоиз ва ножоиздан ножоизига амал қиладилар. Ҳолбуки ҳар қандай вазиятни ҳам жоиз ечими ва ҳар қандай касалликни ҳам ҳалол давоси бордир. Бўлган ишга истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat