Тоқ ва жуфт хақида

СаволларМавзу: Турли саволларТоқ ва жуфт хақида
farrux сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар эскиларнинг нон олганда тоқ олма жуфт ол деган гаплари бор. Бундай дейишлари бидъат эмасми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Суннатни ўта даражада маҳкам ушлаган, дунёга имом Раббоний номи билан машҳур бўлган Аҳмад Сарҳиндий раҳматуллоҳи алайҳ боғда ўтирганларида бир шогирдларига қараб “Боғимиздаги қоранфул гулларидан териб келинг” дедилар. Шунда шогирд бориб 6 дона гул териб келди. Имомнинг юзлари ўзгариб маҳзун ҳолга келди. Шогирд бундан ҳайрон қолиб, нега маҳзун бўлганларини сўради. Шунда имом Раббоний: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ тоқдир, тоқни хуш кўради” деганлар. Сизнингча бу ҳадисга қачон амал қилинади? 6та ўрнига 7та келтирганингизда ушбу ҳадисга амал қилганнинг савобини олган бўлар эдингиз. Аллоҳ хуш кўрадиган амални қилган бўлардингиз – дедилар.
Мусулмон кишининг нажоти суннатга амал қилишга боғлиқдир. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар ва улардан кейинги дунёга машҳур валиюллоҳларнинг Аллоҳ наздида мақбул бўлишларида асосий нарса суннатга амал қилишлари бўлган. Шунинг учун улар дунёда ҳам азиз бўлганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабар беришларига кўра охиратда ҳам азиз бўладилар. Валлоҳу аълам!