Ёмонлаш

7777777ww сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Биров сизни отангиз ҳақида ёмон гап гапирса-ю, унинг гапида баъзилари ҳақ ва баъзилари ноҳақ бўлса бунинг ҳукми қандай?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Туҳмат ҳисобланади.

عن سهل بن معاذ الجهني عن أبيه رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال : » من رمى مسلماً بشيء يريد شينه به حبسه الله على جسر جهنم حتى يخرج مما قال رواه الإمام أحمد وأبو داود والطبراني

Саҳл ибн Муъоз Жуҳаний отасидан ривоят қилади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким айблаш мақсадида бирор мусулмонга туҳмат қилса Аллоҳ уни жаҳаннамнинг кўприги устида айтган гапидан қутқарадиган нарсани келтиргунича тутиб туради”.
Бошқа бир ривоятда “айтган гапидан қутқарадиган нарса(далил)ни келтиргунича дўзах ўтида тутиб туради” деганлар. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Табаронийлар ривояти.
Ўзи йўқ нарсани туҳмат қилган бўлса нимани келтиради. Валлоҳу аълам!