Намоз ҳақида

СаволларМавзу: ИбодатларНамоз ҳақида
Mukhsin сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, мен баъзан бомдод намозига кеч туриб қолсам, қуёш чиқишига жуда оз қолган пайтда дарров азон ва иқоматни айтиб, тўғридан тўғри фарзини ўқиман. Суннатини эса ўқимайман. Албатта бу фарз намозни қазога қолдирмаслик учун, агар суннатини ўқимоқчи бўлсам, қуёш чиқиб кетиш хавфи борлиги учун тўғри фарзини ўқийман. Бир марта эса пешин намозини вақти тиғиз бўлиб қолганда тўрт ракат суннатни ўқимасдан тўғри фарзини ўқиганман. Саволим шуки фарз намозини вақти чиқиб қазога яқинлашган вазиятда суннат намозларини ўқимасдан фарз намозни ўзини ўқиш  жоизми? Албатта бундай қилиш фарз намозни қазодан сақлаб қолиш учунгина холос. Устозлар мен шундай қилишим жоизми, шундай вазиятларда?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Фарзни ўзи ўқилади, лекин бу даражага олиб келмаслик керак. Валлоҳу аълам!