Масжидга бориш

СаволларМавзу: ИбодатларМасжидга бориш
Jasurbek сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мен 5 вақт намоз ўқишни билмайман. Жума намоз вақтига масжидга бораман. Билганим, Фотиҳа ва Ихлос суралари бўлиб фақат ўшаларни ўқийман. Зора гуноҳларимиз кечирилса, ишларимиз ўнгидан келса дейман. Саволим шуки, ихлос қилиб намозга борганимнинг савоби қандай?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло тавфиқда бардавом қилсин. Сиз қилаётган иш билан жума намози адо бўлади, лекин шу ўринда ниятингизни тўғрилаб олинг. Ибодатни холис Аллоҳнинг розилигини топиш ва Аллоҳнинг бандаси бўлганингиз учун қилинг. Ишлар юришиш мақсадида ибодат қилиш бошқа дин вакилларининг дунёда обрўли бўлиши ва ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиши учун яхши амал қилишига ўхшаб қолади. Албатта бу нарса ҳам берилади, лекин охиратдаги савобидан маҳрум бўлиб қолишади. Аллоҳ таолонинг розилиги талаб қилинса, унга ҳам бунга ҳам эришилади. Аллоҳ розилигини талаб қилганларни рози қилмасдан қўймайди. Валлоҳу аълам!