Фарзандим кўп касал бўлаяпти

СаволларМавзу: ДуоларФарзандим кўп касал бўлаяпти
Shohrux сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ўғлим 2 ёш, лекин куп оғрийди. Охирги 4-5 ойдан буён қайта-қайта даволанаяпмиз. Ўғлимнинг исми Шодиёрбек, унинг кўп касал бўлиши исмидан эмасми? Агар ундай бўлмаса бирон амал ёки дуолар борми унга соғайиб кетишига ёрдам берадиган. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бунга исмнинг алоқаси йўқ. Боланинг соғайиб кетишига сабаб бўладиган сабабларни энг асосийси ота-онанинг намозларда фарзанди ҳаққига шифо сўраб дуо қилишидир. Чунки ҳар бир фарз намозини адо қилгандан кейин мустажоб бўладиган бир дуо бор. Валлоҳу аълам!