Биллаҳ атамаси

shamsuddin сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Кўп адабиётларда Аббосий халифалар исмидан кейин «биллаҳ» атамаси ишлатилганига гувоҳ бўлганман. Масалан, Муқтадийбиллаҳ, Мўътасимбиллаҳ каби. Саволим, бу атама қандай маънони англатади ва бу фақатгина Аббосий халифаларга нисбатан ишлатиладими ёки бошқаларга нисбатан ҳам ишлатилиши мумкинми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Биллаҳ дегани Аллоҳ тарафидан маънони билдириб, Муътазимбиллаҳ Аллоҳ тарафидан иззат қилинган, Муътасимбиллаҳ Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлаган деган маъноларини бидиради. Ўша вақтларда шундай таҳаллус билан таҳаллусланиш урф бўлган экан. Бу бир қавм ёки шахсга хос эмас. Валлоҳу аълам!