Она бешик беришга қарздорми?

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушОна бешик беришга қарздорми?
Feruza сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мани 2 фарзандим бор. Онам баъзи сабабларга кура бешик бера олмаганлар. Онамга таниш аёллар: “Қизингиз яна фарзанд кўрса бешик беришингиз керак, бешик бериш онани бўйнида қарз бўлади” дейишибди. Шу ҳақида билмоқчи эдим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Қиз томондан бешик ва шу каби нарсаларни кутиш ёки сўраб олиш таъмагирлик ва тиланчилик ҳисобланади. Фарзандлари ва аёлининг нафақаси эрнинг зиммасига вожиб. Валлоҳу аълам!