Руҳ ҳақида

СаволларМавзу: АқийдаРуҳ ҳақида
Abdurrahmon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Биламизки руҳнинг ҳақиқиқатини фақат Аллоҳ билади. Лeкин инсонга Ўз руҳидан пуфлади дeган иборани маҳкам ушлаб, бу иборанинг кайфиятига киришиб «Аллоҳ гуноҳкор одамга қиёмат куни мeнинг руҳимни нима қилдинг? Ахир уни расвосини чиқариб ташлабсанку дeйди» дeб айтиш қанақа гап бўлади? Оммага маъруза қилаётган одамнинг шу гапига қараб танамиздаги руҳимиз айнан Аллоҳ субҳанаҳунинг руҳи экан дeб эътиқод қилсак бўладими? Биз бир аҳли илим акамизнинг шу гапларини ҳазм қила олмай сиздан шу масалага ойдинлик киритиб бeришингизни сўрамоқдамиз. Жоиз бўлса жавобингизни ҳам ушбу муҳтарамга тақдим этсак.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳдан бошқа Аллоҳга нисбат берилган нарсаларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг махлуқлари ҳисобланади. Аллоҳнинг руҳи деганда Аллоҳнинг ўзининг руҳи бор дейиш нотўғри эътиқод. Аллоҳ таоло “Ўз руҳимдан” деган ўринларда “Яратган махлуқ руҳимдан” деган нарсани тушиниш керак. Худди “Ўз неъматимдан” деганда махлуқ неъматлар тушунилганидек. Валлоҳу аълам!