Масжидда

СаволларМавзу: ИсламМасжидда
Abubakr011 сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Жума кунлари масжидга эртароқ борган киши маруза бошлангунича кўз кетиб сал дам олганга ўхшаса, шу ҳолатда таҳорат янгилаш керакми? Бирор таниш бирор нарсагасуяниб ухлаб қолмаса бўлди деди. Шариат ҳукми қандай?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб тушувчининг уйқуси.
Яъни бир одам бир нарсага суяниб ўтирган ҳолида ухламоқда. Агар ўша суянган нарсани олиб ташланганда йиқилиб тушса, таҳорати кетган бўлади.

عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ : أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْعَيْنُ وِكَاءُ السَّهِ، فَمَنْ نَامَ فَلْيَتَوَضَّأْ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кўз ортнинг боғичидир. Бас, ким ухласа, таҳорат қилсин», дедилар».
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Агар киши мақъади – думбасини босмай ухласа, таҳорати кетади. Мисол учун, ёнбошлаб, чалқанча тушиб, ерга кўксини бериб ёки мақъадини ерга босмаган ҳолда бир нарсага суяниб ўтириб ухласа, таҳорати кетади.
Агар орқасини ерга босиб (яъни ўтириб) ёки улов устида ухласа, таҳорат кетмайди.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَنْتَظِرُونَ الْعِشَاءَ الْآخِرَةَ حَتَّى تَخْفِقَ رُؤُوسُهُمْ، ثُمَّ يُصَلُّونَ وَلَا يَتَوَضَّؤُونَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари хуфтонга интизор бўлиб ўтирардилар, хатто (мудроқ босганидан) бошлари эгилиб кетарди. Сўнг намоз ўқирдилар. Таҳорат қилмасдилар».
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Агар бир нарсага суяниб ухлаб қолган бўлса, ўша нарсани олиб юборилганда йиқилиб тушса, таҳорати кетади.
Намоздаги ҳолатлардан бирида ухлаб қолса, таҳорат кетмайди. Бунда намозда бўлиш ёки бўлмасликнинг фарқи йўқ.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَيْسَ عَلَى مَنْ نَامَ سَاجِدًا وُضُوءٌ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو يَعْلَى

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сажда қилган ҳолида ухлаган кимсага таҳорат қилиш йўқ…» дедилар».
Имом Аҳмад ва Абу Яъло ривоят қилишган.
Бунда ел чиқиш хавфи бўлмасагина таҳорат синмайди.
Ўтирган ҳолида ухлаётган одам йиқилиб кетса, ёнбоши ерга теккунча ўзини ўнглаб олса, таҳорати синмайди.
Қўлини ерга тираб ухласа ҳам таҳорати синмайди.
Орқасини ерга, бошини тиззасига қўйиб ухлаган одамнинг таҳорати ҳам синмайди.
Бемор ёнбошлаб намоз ўқиди. Сўнг ухлаб қолди. Таҳорати синади.
Ёнбошлаб ётиб, енгил мудраб қолди. Атрофидаги одамларнинг гапларини эшитса ва тушунадиган бўлса, таҳорати синмайди. («Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!