Чумоли тушган нарсалар

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромЧумоли тушган нарсалар
Bobur сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, жуда кўп чумоли тушган асал, мураббо каби суюқ маҳсулотларнинг ҳукми қандай? Улар ҳалолми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариатимизда томирида оқар қони йўқ бўлган ҳашаротлар сувга ёки таомга ёки сиз айтгандек нарсаларга тушиб қолса, тушган нарсасини ҳаром қилмайди. Ўзини олиб ташлаб истеъмол қилинаверади. Ҳатто калтакесак ҳам томирида оқувчи қони йўқ жонивор ҳисобланади. Валлоҳу аълам!