Ака-ука қурбонлиги

СаволларМавзу: ИбодатларАка-ука қурбонлиги
Husan сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Қурбонликка битта қўчқорни 2 киши, яъни ака-укалар қурбонлик қилса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Агар иккиси алоҳида-алоҳида нисоб эгалари бўлса, иккисининг зиммасига алоҳида-алоҳида қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Яъни тижорат ёки бизнеси ёки касби битта бўлиб, ҳақларини бўлинганда иккиси ҳам нисоб соҳиби бўлса ҳам алоҳида-алоҳида қурбонлик қилишлари вожиб. Қўй ва эчки фақат бир кишидан қурбонликка ўтади. Валлоҳу аълам!