Кам чиққан дорилар

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратКам чиққан дорилар
Jamoliddin сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен дорихонада фармацевт бўлиб ишлайман. Мижозларимизга рецептларига қараб дори-дармонларни бераман, бераётганимда катта эътибор билан қараб беришга ҳаракат қиламан. Бир маълум вақт ўтганидан кейин  баъзи бир мижозлар қайтиб келишади ва рецептдан “ундан кам бундан кам берибсизлар, таблеткалар ичидан кам чиқди” дейишади. Албатта мен ҳамма рецептни ва мижозни эслаб қололмайман.  Мижозлар эса ишонсангиз ишондингиз бўлмасам майли дейишади. Агар мижозга ишониб кам чиққан дориларни берсам, мижоз адашётган бўлса дорихонамиз ҳисобига зарар бўлади.  Ҳурматли устозлар, шу ҳолатларда нима қилишим керак?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Мижозлар адашганлигингиз тўғрисида гувоҳ билан келишса тўлашингиз вожиб. Шунинг учун олаётганларида “қараб олинглар, кам бўлса кейин жавобгар бўлмайман” деб айтинг ёки бирор жойга ёзиб қўйинг. Валлоҳу аълам!