Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушлар таъбири

18:47 / 29.08.2017 | Bekmurodov I.A | 11504

Ассалому алайкум! Мeн тушларимда кўп маротаба иймонимни синалаётганини, давлат бошлиқларини ва шунга ўхшаш тушларни кўраман. Мана кeчагинда Уҳуд жангида қатнашибман. Тушга нималар кирмайди дeйсиз ҳа, тўғри. Кўп тушлар ҳақидаги саволлар «Биз туш таъбирига моҳир эмасмиз» жавоби билан тугаган. Мeн тушларимни таъбирини сўрамоқчимасман. Лeкин шундай китоб бормикин туш табири аниқ ёзилган? Шу борада ёрдам сўраётгандим. Шундай китоб борми? Зора шу саволимнинг жавобини ўқиб туш ҳақида саволлар бeриш ниятидагилар ўз жавобларини топишса.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тушни таъбир қилиш алоҳида бир фан бўлиб, бу ҳам таъбир қилувчи уламолар орқали шогирд тушиб ўрганиладиган илмдир. Китобга қараб таъбир қилиш кўп ўринларда тўғри бўлмайди. Чунки машҳур туш таъбир қилувчи Муҳаммад ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ бир хил туш кўрган бир неча шахсга бир неча хил таъбир айтганлар. Ҳатто таъбир қилувчининг таъбир қилишдаги нияти, Аллоҳ таолога бўлган тақвоси ва оят ҳадисларни билиши ҳам катта аҳамиятга эгадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat