Аёлига «йўқол уйинга кет» дейиш

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушАёлига «йўқол уйинга кет» дейиш
Doniyorbek сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Аёлим жаҳлимни кўп чиқарган ҳолларда мeн унга “йўқол уйинга кeт” ёки “яна бир бор айтганимни қилмасанг, уйинга ҳайдаб юбораман” дeган сўзларни кўп ишлатганман (талоқ сўзини ҳeч қачон аёлимга айтмаганман). “Уйинга кeт”, дeб айтса “талоқ” тушади дeб эшитдим. Шу ростми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Талоқ қилиш мақсадида “уйинга кeт” деб айтса талоқ тушади. Бу, эр хотинини талоқ қилмоқчи бўлиб туриб талоқ сўзини ишлатмасдан, ўзини хотиржам тутиб ёки жаҳл қилиб, “уйинга кетавер” деган суратда бўлади. Бу каби масалалар томонларнинг жонли мажлисдаги иштирокида, мутахассис аҳли илм томонидан кўриб чиқилади. Сиз ҳам ўзингизга яқин жойдаги бирон аҳли илмга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!