Гуноҳ кабиралар кечирилиши

СаволларМавзу: Турли саволларГуноҳ кабиралар кечирилиши
xasan сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Қуръондаги қайси сурани ўқиса дўзах азобидан панох бўлади?
2). Тасбех намозини ўқиса гуноҳ кабиралари кечирилиб онадан янги туғилгандек пок бўладими?
3). Истиғфор айтса ҳам гуноҳ кабиралар кечириладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Шариатимиз насоролар шариатидан фарқ қилади. Динимизда гуноҳларни қилиб-қилиб бир сура ёки бир дуони ўқиб гуноҳдан қутилиб кетиш деган нарса мутлоқ йўқ. Инсон балоғатга етганидан охирги нафасигача гуноҳдан сақланишга, гуноҳни қилиб қўйса астойдил тавба қилиб, қайтиб ўшани қилмасликка буюрилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзахдан паноҳ сўраб

عن أنس رضي الله عنه ، قال : قال النبي صلى الله عليه وسلم : » من سأل الله الجنة ثلاث مرات قالت الجنة اللهم أدخله الجنة ، ومن استجار من النار ثلاث مرات قالت النار اللهم أجره من النار  رواه الترمذي

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
“Ким уч бор Аллоҳ таолодан жаннатни сўраса жаннат: “Аллоҳим уни жаннатга киргизгин” дейди. Ким уч бор дўзахдан паноҳ сўраса, дўзах: “Аллоҳим уни дўзахдан сақлагинг” дейди” дедилар. Термизий ривояти.

عن الحارث بن مسلم التميمي قال : قال لي رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّمَ : إذا صلَّيتَ الصبحَ فقل قبل أن تكلمَ أحدًا من الناسِ: – اللهمَّ أجرني من النارِ – سبعَ مراتٍ، فإنك إنْ مِتَّ من يومِك ذلك كتبَ اللهُ لك جِوارًا من النَّارِ، وإذا صلَّيتَ المغربَ فقل قبلَ أن تكلمَ أحدًا من الناسِ: – اللهمَّ إني أسألُك الجنَّةَ أجرني من النارِ – سبعَ مراتٍ فإنك إنْ متَّ من ليلتِك كتب اللهُ لك جِوارًا من النَّارِ. رواه ابن كثير في جامع المسانيد والسنن

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга : “Бамдод намозини ўқиганингда одамларга бирор нарса дейишдан аввал етти бор “Аллоҳумма ажирнии минанннаар” дегин. Агар ўша куни вафот топсанг Аллоҳ таоло сенга дўзахдан паноҳ топганликни ёзиб қўяди. Шом намозини ўқиганингда одамларга бирор нарса дейишдан аввал етти бор “Аллоҳумма инни асъалукал жанната ажирнии минанннаар” дегин. Агар ўша кеча вафот топсанг Аллоҳ таоло сенга дўзахдан паноҳ топганликни ёзиб қўяди” дедилар.

Ибн Касир “Жамиъул масаанийд” ва “ас-сунан”да ривоят қилган.
Кўплаб ривоятларда эса “Аллоҳумма ажирнии минанннаар” келиб, жаннатни сўраш келмаган.
3). Тавба шарт. Валлоҳу аълам!

Тавба