Бировнинг ҳаққи

СаволларМавзу: Турли саволларБировнинг ҳаққи
Фазлиддин сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизларга ёрдам беряпсизлар, Раҳмат! Мени бир нарса жуда қийнаб келади. Бир вақтлар мен нақд пул билан муомала қилиш жойида (кассада) ишлаганман. Биз танимаган инсонлар келиб пул топширишарди, шу пуллардан ноҳақлик билан ўзимнинг эҳтиёжимга ишлатганман. Энди у инсонларни тополмайман ва пул миқдорини қанчалигини билмайман. Мен қандай йўл тутишим керак? Аввало тавба қилиб бу ишлардан қайтганман.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу ҳақида жуда кўп жавоблар берилди. Сиз ҳам тавба қилишингиз, эгаларини топиб рози қилишингиз, агар умуман топишни имкони бўлмаса таҳмин қилиб, олганингиздан кўпроғини уларнинг номидан садақа қилишингиз вожиб бўлади. Топишни имкони бўлатуриб садақа қилишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!