Ҳисобга тушган пул

СаволларМавзу: Турли саволларҲисобга тушган пул
Shuhrat сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Саволим такрорланаётган бўлса узр сўрайман. Излаш хизматидан топа олмадим. Телефон рақамимга кимдир пул туширибди. Ким туширганини билмайман. Нима қилганим жоиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қачон эгаси топилганда тўлашингиз керак бўлади. Агар топилмаса ўша ташлаган одамнинг номидан деб фақир-мискинларга садақа қилиб юборасиз. Валлоҳу аълам!