Суриштирув

Abdumalik сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бу саволни кидириш хизматидан топа олмадим. Қўшним уйланиш ниятида қизларга совчи қўйиб юрибди. Агар қиз тараф мендан қўшним ҳақида суриштириб келсаю мен қўшнимни оиласи ва ўзини салбий жиҳатларини яъни ҳақиқатни  қиз тарафга айтиб берсам ғийбат қилган бўлмайманми? Ахир бу умр савдоси, йигитни катта камчилиги бўлсаю уни беркитсам, яъни у яхши инсон деб ёлғон гапирсам бу хам ёлғон гапирганга кирадими? Тўйдан кейин сиз мақтаган эдингиз фалон иш қилган экан деса мен ноқулай аҳволга тушаман. Айтинчи устозлар мен қандай йўл тутай? Умуман бунақа ҳолатда нима йўл тутиш керак?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввал гуноҳ қилиб Аллоҳга тавба қилган бўлса уни айтишингиз тўғри эмас. Ҳозирдаги бор ҳолатини айтишингиз керак бўлади. Сиз гувоҳ ҳисобланасиз ва қиёматда берган гувоҳлигингиздан жавобгар бўласиз. Оширсангиз ҳам камайтирсангиз ҳам. Валлоҳу аълам!