Қурбонлик кимга вожиб?

СаволларМавзу: ИбодатларҚурбонлик кимга вожиб?
Ilhom сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, бир танишим четда ишлаб келди. Оиладаги барча пулни у ишлаб топган. Лекин пул отасида туради. Маблағ ўртада ишлатилади. Ҳозирда дўконлари бор. Закотга қодир оилалардан, шундай ҳолатда қурбонлик кимга вожиб? Отагами ёки ўғилга?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ким нисобдаги пулга эга бўлса ўшанга вожиб. Агар ўғил отасига  “мени пулим сизда туриб турсин” деган бўлса, ўғилга вожиб. Агар барча пулни отага топшири “сизга ҳадия хоҳлаганингизни қилинг, сарфланг” деса отанинг зиммасига вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!