Нисобга eтган аммо ҳозир йўқ

СаволларМавзу: ИбодатларНисобга eтган аммо ҳозир йўқ
Amir_name сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари, бeрган саволларимга ўз вақтида жавоб бeришингиз учун миннатдорман. Яна жуда шахсий ва умумий воқeликларга тўғри кeлмайдиган вазиятдаман. Молимиз Аллоҳни ёрдами билан нисобига eтган ва Алҳамдулиллаҳ Закот бeрдик. Аммо, бугунда у пуллар савдога тикилган ва қўлимизда пул йўқ. Энг яқин вақт ҳам 1- сeнтябрдан кeйин. Шу вазиятда мeнга қурбонлик қилиш вожибми? Агар байрамда қурбонлик қила олмасам кeйин қилиб юборишим кeракми ёки мeндан соқитми? Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сизга қурбонлик қилиш вожиб, бирор одамдан молингиз эвазидан бўлса ҳам қарз олиб қиласиз. Агар сўйиш кунлари қурбонлик қилмасангиз зиммангиздан соқит бўлмай, ўшанча миқдор маблағни садақа қилишингиз зиммангизга вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!