Қурбонликни пулини етимлага бериш

СаволларМавзу: Турли саволларҚурбонликни пулини етимлага бериш
To'lqin сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Яқинда улфатимиз вафот этган. Унинг 2 ёшли ва 13-14 ёшли фарзандлари бор. Қурбонлик пулини шу оилага берса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қурбонлик маълум ҳайвонни маълум кунларда сўйишдан иборатдир. Нега бундай қилиш кераклигини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Намоз ўқиш ёки рўза тутиш ўрнига пулини бериб қўйиш ўтмаганидек, ўша сифатдаги жониворни сўймасдан пулини бериш ҳам ўтмайди. Пулини берган инсоннинг зиммасидан қурбонлик соқит бўлмай қаттиқ гуноҳкор бўлади.
Қурбонлик вожиб бўла туриб қилмаслик борасидаги ваъидлар
Сўнги пайтларда кўпчилик одамлар бепарволиклари туфайли қурбонликни қоидага мувофиқ адо қилмаяптилар. Ваҳоланки у қоидаларга риоя қилиш ва уларга эътибор бериш зарур эди.
Баъзи имкони бор кишилар зиммаларига қурбонлик вожиб бўла туриб, қурбонлик ҳақида заррача ҳам фикр юритмайдилар.

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: مَنْ وَجَدَ سَعَةً لِأَنْ يُضَحِّىَ، فَلَمْ يُضَحِّ، فَلاَ يَحْضُرْ مُصَلاَّنَا

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса ийдгоҳимизга келмасин», дедилар ”.

Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилишган.
Бу ҳадисдан қанчалар норозилик аломати зоҳир бўляпти. Ҳар қандай мусулмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг норозиликларига бардош қила олармикин? Бу норозилик, зиммасига қурбонлик вожиб бўла туриб, қурбонлик қилмаган кишилар учундир.
Ийдгоҳ ўзи шундай жойки, ҳатто зиммасига намоз ўқиш вожиб бўлмаганлар ҳам бу ерга жамланишга тарғиб ва ташвиқ қилинади. Бу ҳукм исломнинг аввалида бўлган эди. Ўша пайда ҳайз кўрган аёллар ҳам ийдгоҳда ҳозир бўлишарди. Аслида эса ҳоиза аёлга ҳатто намоз ўқиш ҳам жоиз эмас. Лекин бу ҳукм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларигагина хос бўлиб, кейинчалик фитналар хавфининг олдини олиш учун бекор қилинган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига эътибор беринг, у зот “Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса ийдгоҳимизга келмасин” деб ҳукм қилмоқдалар.
Қурбонлик қилмайдиган кишидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қанчалик нафратланганликлари маълум бўлди. Бундай шахсга мусулмонлар ийдгоҳининг яқинига ҳам йўламаслик ҳукми берилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга заррача ҳам муҳаббати бўлган киши учун бу гап жуда қаттиқ гап! Лекин афсуски, қурбонликка шу қадар таъкид бўла туриб ҳам баъзи киишилар бу борада бепарволик қилишмоқда. Валлоҳу аълам!