Олтин савдоси

Doniyor сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим ножоиз бўлса узр сўрайман. Мен Россияда олтин олди-сотдиси билан шуғунланмоқчиман. Баъзи олтин дўконларда олтин буюмлар нархи жуда арзон бўлиб қолади. Олтин олгандан кейин ўша дўконни мижози бўлиб қолиши учун карточка берилади. Шу картага олтинни арзон нархда олиб, одамларни алдамай, икки тарафни розилиги асосда мен ҳам олиб сотсам бўладими? Яъни дўконга нисбатан арзон сотмоқчиман. Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Агар дўконларни “биздан чегирма билан олиб, арзонга сотмайсан” деган чеклови бўлмаса, жоиз. Валлоҳу аълам!