Қурбонлик сўйиш

СаволларМавзу: ИсламҚурбонлик сўйиш
Jamshid сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Қурбонлик қилиш учун сўйиладиган қўйни сўйиб, кг ўлчаб қассобга пулини бeрса бўладими. Масалан бирор қўйни 25 кг дeб тахминий ҳисоблаб 30000 сўмдан 750 000 сўмни қассобга бeриб, қўй сўйилгандан сўнг кўп чиқса яна устига пул бeрсам кам чиқса қассобдан пулни қайтариб олсан бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бўлмайди. Ҳозирги кунда одамлар қурбонликка сўяётган қўйларини “сўйилгач қанча оғирликда чиқса ўшанга қараб пул бераман” деб келишишмоқда. Бу шаръан жоиз эмас.Валлоҳу аълам!