Юзни ёшартириш

СаволларМавзу: Турли саволларЮзни ёшартириш
Dilobarxon сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Қовоқларни(осилиб қолган) торттириш  гуноҳми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариатимизда, “Айбни кетказиш учун амалиёт ўтказиш жоиз. Айбсиз ҳолатда бўлатуриб янада жозибадор кўриниш ёки кимларгадир ўзини ўхшатиш мақсадида амалиёт ўтказиш жоиз эмас” деган қоида бор. Масалан оёқ-қўлида 6-бармоқлари борлар кестириш, ғилай кўз, қийшиқ бурун, йиртилган лабларни тўғрилаш мумкин. Турган тишларни орасини очиш, қош териш, бурунларни қирқитиш, юзни торттириш, лаб ва яна баъзи жойларни каттайтириш ва сиз айтган осилган қовоқни торттириш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!