Рўза очилмайдими?

СаволларМавзу: ИсламРўза очилмайдими?
Nusratulloh сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, рамазон ойининг кунларида рўза оғиз одам кундузги уйқусида эҳтилом бўлса, ўша кунги рўзани қазосини тутадими ёки каффорат ҳамми? Жавобингиз учун раҳмат.

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Тушда булғаниш рўзани очмайди. Ўша ишдан кейин туриб еб-ичиб юбормаган бўлса ўша куннинг рўзаси адо бўлган бўлиб, қазоси ҳам шарт эмас. Агар шундан кейин рўзам очилди деб еб-ичиб юборган бўлинса бир кун қазо тутилади. Валлоҳу аълам!