Ажралиш ҳақида

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушАжралиш ҳақида
Sherzod сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен яқинда уйланган эдим. Аёлим тўйдан кейин бетоб бўлиб қолди. 2-3 маротаба даволанди барибир ижобий тамонга ўзгариш сезилмади. Кейин касаллик тарихини кўрганимда 3 маротаба оғир операцияни бошидан ўтказган экан. Тўйдан олдин буни ота-онаси ҳам ўзи ҳам яширган экан. Операция қилган шифокорлар бу аёл  фарзандли бўлса бола нуқсонли бўлиб қолиши ҳамда ўзи жуда ҳам қийланишини айтишди. Ота-онаси “бизга фарзандимиз керак бошқа операцияга ярамайди, биз тўй кўриб олсин деган мақсадда тўй қилган эдик. Нийятимизга етдик” деган сўзларни таъкидлаб ўтди. Бундай вазиятда нима қилишим керак? Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Ихтиёрингиз. Хоҳласангиз талоқ қилиб янгисига уйланинг. Тўйдан олдин суриштириш керак эди. Валлоҳу аълам!