Шундай қилса жоизми?

СаволларМавзу: Турли саволларШундай қилса жоизми?
Исфандиёр сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум!

Яқинда сайт саволларини ўқиб чиқаётган пайтим, Ҳазратимиз Шайҳ раҳимаҳуллоҳнинг бир жавобларини ўқиб қолдим.. ва қийин ички, аросат ҳолга тушдим..

Савол соч ҳақида ва жавобда: «Сочни ўстириб ёки ҳаммасини олдириб юриш жоиз. Бир қисмини ўстириб, бир қисмини олдириш жоиз эмас.» деганлар.

Ички саволларим қийнаб қолди. Жоиз эмас деганларига: Бир қисми калтароқ ва бир қисми узунроқ Бўлиши ҳам кирадими?? Яъни хозирги кундаги деярли ҳаммадаги холат, соч турмагида шундай. Тепа қисми узунроқ, ёнлари калтароқ.

Бундай турмак жоизми? Ёки бу ҳам мумкун эмасми?

Узур биттада тушунмаганим учун, қийин бўлмаса жавоб берсангиз. Олдиндан катта раҳмат!

Аллоҳ рози бўлсин..

&нбсп;

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳадисдан мурод халқимизда урф бўлган кокил қўйиш ирода қилинган. Кокил шаклида қўйиб қолганини қириб олиш шаклидагилар ҳам шунга тушади. Валлоҳу аълам!