Рўзғоримиз бир закот нима бўлади?

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратРўзғоримиз бир закот нима бўлади?
Sardor сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Биз оилада ота-онам ва уйланмаган укам билан турамиз. Мен оилали, рўзғоримиз бир, ҳаммамизни топганмиз бир. Ўтган йили укам билан Россияда топган пулимиз иккаламизга ҳам нисоб микдорига етади. Пулни уйга юбориб турдик. Шу пулдан машина олдик, сўраган қариндошлага қарзга бердик, рўзғорга кетди, уй қурилишига кетди ва пул қолмади. Яна бу йил Россияга келдик, ишладик пулимиз яна нисобга етиб турибди. Машина олмоқчимиз, уй қурилишига ишлатмоқчимиз. Саволим шуки, рўзғор битта бўлса ким закот ва қурбонлик қилади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Иккингизга бўлинганда алоҳида-алоҳида нисобга етса иккингизга ҳам вожиб. Бирингизники нисобга етса ўша кишига вожиб. Валлоҳу аълам!