Дастурий таъминот лицензияси

СаволларМавзу: Турли саволларДастурий таъминот лицензияси
Nosir сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум ҳурматли Устозлар!

Мен дастурчиман. Дастур ишлаб чиқариш учун керакли дастурий воситаларни сотиб олаётганда асосан 2 хил турдаги лицензия таклиф қилинади. Биринчиси индивидуал фойдаланувчилар учун, иккинчиси гуруҳ бўлиб ишловчилар учун. Иккинчи турдаги лицензия одатда биринчисига қараганда бир неча баробар қимматроқ бўлади.

Мен ишлайдиган ташкилот юқоридаги каби дастурий воситаларнинг крек (ўғиринча) версиясини ишлатса, мен ўша дастурий воситаларнинг индивидуал лицензияланган версиясини сотиб олиб ташкилот лойиҳаларини бажаришда ишлатсам жоиз бўладими?

Эътиборингиз учун ташаккур!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Бўлади. Шундай қилиш ҳам керак. Валлоҳу аълам!