Юздаги ёғ

Dilshod сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Муҳтарам Устозлар, юзи ёғлик (юз, бурун) бўлган одам таҳоратни қандай қилса тўғри бўлади? Билишимча ёғ сув ўтказмас экан. Мeнинг юзим, айниқса бурним усти доим ёғлик ҳолда туради. Сизларга катта раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Буни таҳоратга зарари йўқ. Фуқаҳолар малҳам, ёғ суртиб устидан таҳорат қилиш жоиз деганлар. Валлоҳу аълам!