Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саломлашиш

19:33 / 05.09.2017 | Нурмухан | 3520

Ассалому алайкум! Cалом сўзи олим дeганими? Мисол учун дўстлар даврасида ёки бошқа жойда ҳаммага салом дeб айтамиз. Бу қанчалик тўғри? Биламан ассалому алайкум дeб тўлиқ айтса савоби кўпроқ бўлади, лeкин салом дeб айтганда гуноҳга кирмаса кeрак. Шу салом ҳақида бир ривоят бор экан. «Мушриклар пайғамбаримиз ўтирган жойга келиб ҳаммага салом дейди шунда пайғамбаримиз ўрнидан туриб сизларга Аллоҳни саломи бўлсин дейди. Шу ривоят чинми? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا سَلَّمَ عَلَيْكُمُ الْيَهُودُ فَإنَّمَا يَقُولُ أَحَدُهُمُ: السَّامُ عَلَيْكَ، فَقُلْ وَعَلَيْكَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яҳудийлардан бири сизларга салом берса, «Ассому алайка», дейди. Сиз эса «Ва алайка», денглар», дедилар». Учовлари ривоят қилганлар. Юқоридаги ҳадисда эътиборга берсангиз ўртада “Л” ҳарфи йўқ.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat